«солиқ кодекси» тегли мақолалар


Депутатлар Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
2 апрель 2024, 16:44

Депутатлар Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Депутатлар Солиқ кодексининг «қотил» номини олган 227−1-моддасини ўзгартириш бўйича қонунни қабул қилди. Бу модда юзасидан жарима чоракдаги соф даромаднинг 100 фоизидан 2 фоизигача камаяди. Маълум бўлишича, модда бўйича 1,5 мингдан ортиқ тадбиркор жаримага тортилган ва 700 млрд сўм жарима солинган.

227−1-модда кучга киргандан буён тадбиркорларга жами 694 млрд сўм жарима қўлланган
27 феврал 2024, 15:59

227−1-модда кучга киргандан буён тадбиркорларга жами 694 млрд сўм жарима қўлланган

Давлат солиқ қўмитаси 227−1-модда кучга кирганидан буён 1500 дан ортиқ тадбиркорга нисбатан 694 млрд сўм жарима қўлланганини маълум қилди. Шундан 39 млрд сўми ундирилган. Эндиликда ушбу жарималарнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади.

227−1 модда бўйича қўлланган жарималар миқдорининг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади — ССП раиси
13 феврал 2024, 17:35

227−1 модда бўйича қўлланган жарималар миқдорининг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади — ССП раиси

Савдо-саноат палатаси раиси 227−1 модда бўйича тадбиркорларга қўлланган жарималар миқдорининг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилишини маълум қилди. Аввалроқ палата бу модда бўйича 400 млрд сўмлик жаримани ҳисобдан чиқаришни назарда тутувчи президент қарори лойиҳасини ишлаб чиққани хабар қилинганди.

2024 йилда солиқлар: нима ўзгарди?
6 январ 2024, 21:24

2024 йилда солиқлар: нима ўзгарди?

Ўзбекистон Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди. Спиртли ичимликлар, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, бензин, қурилиш материалларига акциз солиғи ставкалари ўзгармоқда. Ичимликлар учун акциз солиғи, шунингдек, янги йиғимлар жорий этилмоқда. Солиқлар бўйича ўзгаришлар — «Газета.uz» шарҳида.

Солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилди
5 январ 2024, 11:30

Солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилди

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, 1 январдан солиқ органлари тадбиркорлик субъектларининг сўнгги 5 йил эмас, балки 3 йил давомидаги фаолиятини текшириши мумкин. Шунингдек, камерал текширув ўтказиш тартиби ҳам ўзгарди.

Бизнеснинг 400 млрд сўмлик жарималари ҳисобдан чиқарилиб, Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жазо енгиллашиши мумкин
19 декабр 2023, 21:01

Бизнеснинг 400 млрд сўмлик жарималари ҳисобдан чиқарилиб, Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жазо енгиллашиши мумкин

Савдо-саноат палатаси президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқди, унга кўра тадбиркорлик субъектларига «амнистия» эълон қилиш ва Солиқ кодексининг 227−1-моддасига асосан белгиланган 400 млрд сўмлик жаримани ҳисобдан чиқариш режалаштирилган. Моддада белгиланган жазони енгиллаштириш ҳам таклиф этилмоқда.

Ўзбекистонда профессионал футбол клублари ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқларни тўлашдан озод этилди
19 июл 2023, 11:01

Ўзбекистонда профессионал футбол клублари ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқларни тўлашдан озод этилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, «Профессионал футбол лигаси» жамоат бирлашмаси, футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари 2026 йилгача ижтимоий солиқдан ташқари барча солиқларни тўлашдан озод этилди. Улар жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчилари ҳам даромад солиғи тўламайди.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг солиққа тортилмайдиган даромадлари миқдори оширилди
6 май 2022, 10:48

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг солиққа тортилмайдиган даромадлари миқдори оширилди

Солиқ кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартишларга биноан ногиронлиги бўлган шахсларнинг солиққа тортилмайдиган даромадлари миқдори оширилди. Шунингдек, солиқ имтиёзи берилган айрим солиқ тўловчилари мазкур солиқларни 1 фоизи миқдорида тўлайди. Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларни ер солиғидан озод қилиш муддати узайтирилди.

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
20 апрель 2022, 21:42

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Президент қарори билан юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Бундан буён солиқ базасини аниқлашда сўнгги икки йил давомида баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда ўтказилган мол-мулкни баҳолаш натижалари асос бўлади.

Расмийлар солиқ қонунчилигига баъзи ўзгартиришлар бўйича талабларни юмшатмоқда
27 январ 2022, 15:22

Расмийлар солиқ қонунчилигига баъзи ўзгартиришлар бўйича талабларни юмшатмоқда

Солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар жамоатчилик ва мутахассислар танқидини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади. ДСҚ ва Молия вазирлиги E-aktiv дастуридан фойдаланиш ва ҚҚС тўловчиларининг таҳлика-таҳлили бўйича талабларнинг юмшатилиши ҳақида маълум қилди. Шунингдек, мулк солиғи ва бошқа ўзгаришлар бўйича ҳам енгилликлар бўлиши кутилмоқда.

Айбсиз айбдорлар ёки Давлат солиқ қўмитасига бир нечта савол
27 январ 2022, 11:03 1

Айбсиз айбдорлар ёки Давлат солиқ қўмитасига бир нечта савол

Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар қандай қилиб электрон ҳисоб-фактурада компания фаолиятининг муваффақиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янги сирли устуннинг пайдо бўлишига олиб келганлиги, ушбу устуннинг қонун ҳужжатларига қай даражада мувофиқлиги ва ҚҚС тўловчилари дуч келаётган бошқа маъмурий муаммолар ҳақида Владимир Срапионов ёзади.

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди
31 декабр 2021, 17:06

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди

Солиқ кодексига киритилган ўзгартишлар билан тамаки ва алкоголли маҳсулотлар учун янги ставкалар белгиланди, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 фоиздан 1,5 фоизга туширилди. Талабаларга ижарага берилган уй-жойлардан олинган даромадлар эндиликда солиққа тортилмайди. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента солиғи жорий этилди.

Ер, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда акциз солиқлари ўртача 10 фоизга ўсиши мумкин
10 декабр 2021, 18:09

Ер, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда акциз солиқлари ўртача 10 фоизга ўсиши мумкин

Депутатлар муҳокама қилаётган Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига мувофиқ, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда акциз солиғи ставкалари ўртача 10 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Энди тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин
15 октябр 2021, 10:29

Энди тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин

Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритишга оид қонун президент томонидан имзоланди. Унга мувофиқ, энди тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин. Қолаверса, ОТМлар қаторида касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумларда таълим олиш учун йўналтирилган даромадлар солиққа тортилмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг